Иккита рўйхатда бўлган болаларга моддий ёрдам қандай тўланади (видео)

Иккита рўйхатда бўлган болаларга моддий ёрдам қандай тўланади (видео)

27 август куни “Ўзбекистон 24” телеканалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини Молия вазири биринчи ўринбосари Дилшод Султанов аниқ мисоллар билан изоҳлаб берди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов:

Қарорда кимлар қандай давлат томонидан кўрсатиладиган нафақалар олади? Моддий ёрдамга йўналтириладиган маблағлар қандай манбалардан шакллантирилади? 500 минг сўмни олишнинг аниқ тартибини тушунтириб беринг.

Молия вазири биринчи ўринбосари Дилшод Султанов:

Бир ой олдин “Темир дафтар”га кирган оила аъзоларига 220 минг сўмдан тўланган маблағ, уч босқичда бу болалар орқали бериладиган маблағ бўлди. Биринчиси, пенсия жамғармасида рўйхатда турган, боқувчисини йўқотган фарзандлар. Иккинчиси, пенсия жамғармасида рўйхатда турган ногиронлиги бўлган боллар. Буларнинг барчаси 16 ёшгача бўлганлар.

Агар бир оилада икки бола, улар отасини йўқотган бўлса, онаси боқувчисини йўқотганлик пенсияни оляпти. Отаси ишлаган, унинг иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаган бўлса, ҳар бир болага 350-400 минг сўм атрофида олиб келяпти. 400 минг сўм олиб келаётган бўлса, энди пенсия тўлов пайтида уларга бир марталик 500 минг сўмдан ҳар бир болага қўшиб берилади. Бу дегани ҳар бир боланинг ҳар ойнинг 10 ёки 12 санасида “Халқ банки” орқали нақд кўринишида олиб келаётган нафақасига қўшимча, сентябрь ойида 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам қўшиб берилади. Иккинчиси, ногирон боллар тўғрисида гапирадиоилаларнинган бўлсак, уларнинг ҳам пенсиясига қўшиб бир марталик 500 минг сўмлик ёрдам тўлаб берилади. Учинчи тоифа бу “Темир дафтар”га кирган оилалар фарзандларига ҳам худди шу тарзда тўлов қилинади. Агарда “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари боқувчисини йўқотган оилаларга кирса, уларга бир жойдан бир марталик 16 ёшгача ёрдам пули тўлов қилинади. Яъни, иккита рўйхатда бўлиши мумкин бўлган оилаларнинг фарзандлари, пенсия жамғармаси орқали бир марталик 500 минг сўмлик моддий ёрдамни олади.

Қарор қабул қилинди. Мана 16 ёшгача деяпмиз, боқувчисини йўқотган ёки ногиронлиги бўлган шахслар масалан, 16 ёшдан юқори бўлса, лекин ўқиётган бўлсачи?

16 ёшга тўлмаганга бир марталик тўлов қилинади. Агар болаликдан ногирон бўлиб, 16 ёшдан ошган бўлса ҳам бу ўзининг пенсияси ёки нафақасини олиб келаверади.

Нафақалар тўланиши даврида 16 ёшдан ошиб кетиши мумкин. Шундай ҳолатдачи?

Қабул қилинган санада 16 ёшга тўлмаган бўлса, пенсия жамғармаси орқали рўйхатга туширтирилиб, ўша рўйхат орқали тўлаб берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар