Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқаролар сонини маълум қилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқаролар сонини маълум қилди

Хусусий бандлик агентликлари 9338 нафар фуқародан қарийб 79,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган. Бу ҳақда АОКА залида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Вазирликнинг реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия берилган.

Ўтган давр мобайнида 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 20 тани ташкил этмоқда.

Бугунги кунда 11 та ХБАнинг 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар