Навоий вилоятида 300 киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди
13 май куни Навоий вилоятига сел келиши оқибатида бир неча уйлар зарар кўрган, одамлар эса хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
Жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.
Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Izoh qoldirish