2021 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қайси автомобилларга талаб ошди?

2021 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қайси автомобилларга талаб ошди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 18 223 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-апрел ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

“Cobalt” - 18 223 дона

“Damas” - 17 666 дона

“Lacetti-Gentra” - 12 047 дона

“Nexia T-250” - 9 279 дона

“Labo“ - 3 949 дона

“Spark” - 3 823 дона

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) автомобил бозорларида талаб ўзгаришини мунтазам равишда таҳлил қилиб келмоқда. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида ушбу бозорларда талабнинг босқичма-босқич ўсиши Ўзбекистонда иқтисодий фаоллик тикланганидан далолат бермоқда.

Жумладан, жорий йил апрель ойида автомобил бозорида аҳоли талаби март ойига нисбатан 14,1 фоизга ошиб, кетма-кет учинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Автомобиллар савдосининг ўсиши 2020 йил апрель ойига нисбатан 355,9 фоизни, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 19,6 фоизни ташкил этди.

Мақолани улашинг

Изоҳлар қўшилмаган

Ўхшаш янгиликлар