28 турдаги маълумотномаларни талаб қилиши тақиқланди

28 турдаги маълумотномаларни талаб қилиши тақиқланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январрдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган 28 турдаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди:

  1. Яшаш жойидан маълумотнома;
  2. Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома;
  3. Доим ва вақтинча руйхатдан ўтказилган истиқомат қилувчилар сони тўғрисида маълумотнома;
  4. Яшаётган муддати кўрсатилган доимий истиқомат жойидан маълумотнома;
  5. Яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома;
  6. Турар жойда яшаётган шахслар кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;
  7. Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома;
  8. Фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  9. Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
  10. 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамга парвариш қилган вақтини тасдиқловчи маълумотнома;
  11. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  12. Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
  13. Вафот этган ходим билан қариндошлиги даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
  14. Шахсий томорқа хўжаликларида ишловчи фуқароларни банд бўлганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  15. Шахс ҳаққиқатдан ҳам ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  16. Ишсизлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  17. Вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома
  18. Вафот этганнинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этганнинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига қараш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома
  19. Марҳумнинг ходим билан қариндошлиги даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
  20. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома;
  21. Васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқлаш учун маълумотнома;
  22. Васий ёки хомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома;
  23. Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома
  24. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ишлаб чиқариш шароитлари мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  25. Алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар тўғрисидаги маълумотнома;
  26. Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисидаги маълумотнома;
  27. Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар тавсифлари билан маълумотнома;
  28. Дафнни ўтказганлик ҳолати тасдиқлаш учун маълумотнома.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар