Эртадан Тошкентга кириш ва чиқиш вақтинча чекланиши режалаштирилмоқда

Эртадан Тошкентга кириш ва чиқиш вақтинча чекланиши режалаштирилмоқда

24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Транспорт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра ишлаб чиқилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар