Коронавирус инфекцияси қайси давлатларда умуман қайд этилмаганлиги маълум қилинди

Коронавирус инфекцияси қайси давлатларда умуман қайд этилмаганлиги маълум қилинди

Дунёда COVID-19 вируси бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлар сони камаймоқда. Бу ҳақда Al Jazeera АҚШ Жонс Хопкинс университети маълумотларига асосан хабар қилди.

Бутун дунёда 1 860 011 киши бу вирусга чалинган, улардан 440 699 киши соғайган. 13 апрель ҳолатига БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 17 та давлат томонидан коронавирус ҳолатлари ҳақида расмий равишда маълум қилинмади: Вануату; Кирибати; КХДР; Комор ороллари; Лесото; Маршаллов ороллари; Микронезия; Науру; Палау; Самоа; Сан-Томе ва Принсипи; Сулаймон ороллари; Тожикистон; Тонга; Туркманистон; Тувалу; Жанубий Судан.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, баъзи мамлакатларда ҳали COVID-19 учун тест йўқлиги сабабли инфекция ҳолати қайд этилмаган. Бошқалар эса, узоқ жўғрофик жойлашуви туфайли вирус етиб келмаяпти – бу энг асосий кичик ороллардаги давлатлар.

Жонс Хопкинс университетининг охирги маълумотларига кўра, бутун дунёда 115 225 ўлим ҳолатлари қайд этилган. Касалланиш ҳолатлари энг кўп қайд этилган давлатлар - АҚШ (557 590), иккинчи ўринда Испанияда (169 496) ва учинчи - Италия (156 363).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар