Наманган вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси таҳлил қилинди

Наманган вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси таҳлил қилинди

2023-йил январ-сентябрь ойлари мобайнида Наманган вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари хажми 12 803 млрд. сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,5%га ўсган. Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари хажми эса 4 235 минг сўмга этиб, ўтган йилгига нисбатан 107%га кўпайган. Хизматлар соҳасида кичик тадбиркорлик улуши 65,7%ни, хизматлар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар улуши 68,5%ни ташкил этган.

Жами кўрсатилган хизматлар таркибида савдо (4 007 млрд. сўм), молия (2 186 млрд. сўм), транспорт (2 355 млрд. сўм) шахсий хизматлар (831 млрд. сўм) ва хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, алоқа ва ахборотлаштириш (661 млрд.сўм), таълим (674 млрд. сўм), компютер ва маиший товарларни тамирлаш (362 млрд. сўм), яшаш ва овқатланиш (333 млрд. сўм), соғлиқни сақлаш (290 млрд. сўм), ижара (206 млрд. сўм), меъморчилик (138 млрд. сўм) хизматларининг улуши нисбатан пастроқ бўлган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича (ижара хизматларидан ташқари) ўсиш кўрсаткичи қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Наманган шаҳри – 5 143 млрд. сўм (жами хизматлардаги улуши - 40%), Чуст – 890 млрд. сўм (7%) ва Тўрақўрғон туманлари 837 млрд. сўм (6,5%) ҳиссасига тўғри келган. Учқўрғон (4,8%), Норин (4,4%) ва Мингбулоқ (3,8%) туманларининг вилоят жами хизматлардаги улуши бўйича нисбатан паст кўрсаткичларни қайд этган.

Баҳодир Холмирзаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар