Ўзбекистон бозорига Škoda автомобиллари кириб келмоқда

Ўзбекистон бозорига Škoda автомобиллари кириб келмоқда

Jizzakh Auto (Volkswagen Uzbekistan) компанияси VAG концерни линейкасидаги иккинчи бренд — Škoda’ни Ўзбекистон бозорига чиқармоқда.

Аввалроқ завод Volkswagen Caddy тижорий автомобилларини сотишни бошлаган эди. Škoda линейкасидаги биринчи автомобиль 2021 йилнинг етти ўриндиқли модели Kodiaq кроссовери бўлади.

Автоуловларга олдиндан буюртма октябрь ойида очилади ва етказиб бериш шу ойдан бошланади. Тошкентда иккита дилерлик марказининг очилиши кутилмоқда.

Škoda Kodiaq Россиянинг Калуга шаҳридаги «Грабцево» технопаркида жойлашган Volkswagen Group Rus заводидан етказиб берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар