Қурилиш вазири Ботир Зокиров уй-жой қурилишлари қандай амалга оширилиши ва кимлар қуриши ҳақидаги саволларга жавоб берди (+видео)

Қурилиш вазири Ботир Зокиров уй-жой қурилишлари қандай амалга оширилиши ва кимлар қуриши ҳақидаги саволларга жавоб берди (+видео)

Уй-жой қурилишлари қандай амалга оширилади? Кучимиз етадими? Кимлар қуради? Халқаро пресс-клуб сессиясида Қурилиш вазири Ботир Зокиров ушбу саволларга жавоб қайтарди.

«4 йилда 150 минг уй-жой қурилган. 4 йил олдин «ижтимоий уйлар» деган атама йўқ эди. Мустақилликка эришганимиздан буён умуман «ижтимоий уйлар» қурилгани йўқ. 4 йил олдин муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан шунақа уйлар қурилиши бошланди. Шу ўтган вақт мобайнида катта тажрибага эга бўлдик.

2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозир қурилаётган уйлар билан таққослаб бўлмайди — технологик, энергия тежамкорлик ва қулайлик жиҳатидан бугун жуда катта сифат ўзгаришлари бор.

Жорий йилда 6,5 минг хонадонга ипотека ва субсидия ажратилади. Фуқаролар якка тартибда, яъни ўзининг ери бўлса, ўша ерда иморат тикламоқчи бўлса ёки бузиб қайта қурмоқчи бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, уларга ипотека кредитлари, субсидиялар берилади».

Тўлиқ матнини телеграм каналда жойлаштирилган видеода кўришингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар