Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади

Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг “Қурилиш жараёни иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, қурилиш соҳасида назоратни кучайтириш ва сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғриси”да фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Қурилиш-монтаж ишлари сифатини ошириш, қурилиш соҳасида коррупцион ҳолатлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, соҳани бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, қурилишда буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи, субпудратчиларнинг роли ва жавобгарлигини ҳамда қурилиш соҳасидаги назорат қилувчи органлар ролини кучайтириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

- Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига мураккабликнинг I, II, III тоифасига кирадиган объектлар қурилишида шаҳарсозслик ҳужжатлари талабларига ва объектларда барча турдаги назорат ўлчовларини ўтказиш ҳуқуқи берилсин.

- Аккредитациядан ўтказилган ва аккредитация гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган ҳамда бекор қилинган тадбиркорлик субъектларининг реестри Қурилиш вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиб борилади.

- Назорат функциясини амалга оширган субъектлар объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан моддий жавобгар бўлиши белгиланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар