2023 йилнинг январь-март ойларида жами 3 840 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 104,2% ни (2-ўрин), республикадаги улуши 2,9% ни (11-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Сайхунобод (109,7%), Ховос (107,3%) туманлари ва Ширин (109,4%) шаҳрида қайд этилган бўлса, Сирдарё (98,4%)тумани ва Гулистон (98,5%) шаҳарларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.
Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 69 фоизи Ширин шаҳри (53%) ва Сирдарё тумании (16%), ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 38% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 3,3 пунктга ўсган (3-ўрин).
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 4 273 минг.сўмни (4-ўрин), ўсиш суръатлари 102,1% ни (1-ўрин) ташкил этди.
Ширин шаҳри (105 596 минг сўм) ва Сирдарё (4 618 минг сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоят ўртача даражасидан юқори, Ховос (737 минг сўм) ва Сардоба (967 минг сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 51% қайта ишлаш ва 48% электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши – 0,5% ва оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,5% ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (34%), ичимликлар ишлаб чиқариш (28%) машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш (12%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
1 апрель ҳолатига 59 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган жами корхоналар сони 1652 тани ташкил этди. КБСнинг жами саноатдаги улуши 31,3% ташкил этди.
Изоҳ қолдириш