Тадбиркорлар томонидан оғирлик ва габарит назорати бўйича жами 14 та стационар шохобча ўрнатилади

Тадбиркорлар томонидан оғирлик ва габарит назорати бўйича жами 14 та стационар шохобча ўрнатилади

“Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан тадбиркорлар автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартиб асосида аниқланади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республикада тадбиркорлар томонидан оғирлик ва габарит назорати бўйича жами 14 та стационар шохобчалар ўрнатилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар