Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

“Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.).

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

  • тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳлари қайта белгиланди;
  • ёнғин-профилактика кўрикларини режалаштириш ва ўтказиш тартиби соддалаштирилди.

Жумладан, ҳозирга қадар тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўригини кечиктириб туриш зарурати бўлганда, бу ҳақда тегишли давлат ёнғин назорати органига кўрик
ўтказиладиган кундан 10 кун олдин ариза билан мурожаат қилиши лозим эди.

Эндиликда тадбиркорлик субъекти 10 кун олдин эмас, балки, кўрик ўтказиладиган кунга қадар мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, эндиликда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда 1 йил давомида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар