Тимур Ишметов ташқи қарзларни жалб қилиш учун дастлабки мулоқотлар бошланганини маълум қилди

Тимур Ишметов ташқи қарзларни жалб қилиш учун дастлабки мулоқотлар бошланганини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси молия вазири Тимур Ишметов “Ўзбекистон” телеканалига берган интервьюсида халқаро молия ташкилотлари ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиши ҳақида айтиб ўтди.

Бу маблағлар ишлаб чиқариш, бандликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини яхшилашга қаратилган сиёсатни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

“Ўзбекистонда сўнгги уч йил давомида амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотларнинг натижаларини бутун дунё кўриб турибди. Халқаро молия институтлари мазкур ислоҳотларни такрор-такрор эътироф этиб келмоқда. Бу ислоҳотлар ана шу маблағларнинг тезкорлик билан жалб қилинишига замин яратган. Айни кунларда дастлабки мулоқотни бошладик. Халқаро молия ташкилотлари вакилларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини шу кунгача дунё мамлакатлари томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар орасида энг мукаммали деб эътироф этди.

Уларни айниқса, фармоннинг ижтимоий ҳимояга йўналтирилган қисми ҳайратга солди. Халқаро молия ташкилоти вакилларининг таъкидлашича, улар бу фармонни қисқа муддатда, 4-6 ҳафта ичида ажратилиши кўзда тутилган маблағнинг берилишига кафолат деб ҳисоблашмоқда”, деди молия вазири.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар