Uzbekistan Airways яна бир нечта давлатларга қатновларни бекор қилди

Uzbekistan Airways яна бир нечта давлатларга қатновларни бекор қилди

Uzbekistan Airways март-апрель ойларида бекор қилинган рейслар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилган.

Таъкидланишича, авиапарвозлар жадвалига киритилаётган ўзгаришлар дунёда тобора ўзгараётган эпидемиологик вазият ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейслари амалга оширилаётган мамлакатларда ҳукумат даражасида қўйилаётган чекловлар, авиапарвозларга бўлган талабнинг кескин тушиб кетиши билан боғлиқ.

Uzbekistan Airways қуйидаги шаҳарларга авиақатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритмоқда:

  • - Лондон — HY201/202 рейслари 2020 йил 14 март санасидан апрель ойига қадар вақтинчалик бекор қилинган;
  • - Париж — HY251/252 рейслари 2020 йил 14 март санасидан апрель ойига қадар вақтинчалик бекор қилинган;
  • - Амритсар — HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йил 18 март санасидан апрель ойига қадар вақтинчалик бекор қилинган;
  • - Деҳли — HY425/426 рейслари 20 март санасидан апрель ойига қадар фақат чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси ёки якшанбадан душанбага ўтар кечаси амалга оширилади;
  • — HY421/422 и HY423/424 рейслари 20 мартдан апрель ойига қадар бекор қилинган;
  • - Мумбай — HY427/428 рейслари 20 март санасидан апрель ойига қадар бекор қилинган;
  • Жакарта — HY541/542 рейслари 25 март санасидан апрель ойига қадар бекор қилинган;
  • - Куала-Лумпур — HY553/554 рейслари бекор қилинган; — HY551/552 рейслари 25 март санасидан бекор қилинган, — HY551/552 рейслари 1-20 апрел оралиғида фақатгина чоршанба кунлари амалга оширилади;
  • - Бангкок — HY531/532 рейслари 2020 йил март ойида фақатгина 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади; — HY533/534 рейсы 2020 йил март ойида фақат 18, 21 ва 28 март кунлари амалга оширилади; — HY531/532 рейслари 2020 йил апрел ойида бекор қилинган; — HY533/534 рейслари 2020 йил апрель ойида фақатгина чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади;
  • - Тель-Авив — HY303/304 рейслари 14 март санасидан то апрель ойига қадар бекор қилинган; — HY301/302 рейслари 2020 йил март ойида фақатгина 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади; — HY301/302 рейслари 2020 йил апрель ойида бекор қилинган;

Латвия ҳукуматининг 17 мартдан бошлаб мамлакат чегараси бўйлаб ер ва ҳаво йўловчи ташишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 16 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйича якуний қатновни амалга оширади. 17 мартдан бошлаб авиакомпаниянинг ушбу йўналишдаги барча қатновлари бекор қилинган.

“Шу боис, саёҳатларни режалаштирганда ёки Ўзбекистонга қайтаётганда, рейс амалга оширилиши кунларини ҳисобга олиш лозим”, дейилади хабарда.

Шунингдек, йўловчилардан кўзланган манзил бўйича ўша мамлакатда киритилган чекловлар билан ҳам яхшилаб танишиб чиқиш тавсия этилмоқда.

Юқоридаги рўйхат бўйича рейслари бекор қилинган йўловчиларга чиптани қайтариш ёки бошқа санага қайта брон қилиш қўшимча тўловларсиз ва жарималарсиз амалга оширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар