Япониянинг NHK телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилмоқда

Япониянинг NHK телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилмоқда

Япониянинг NHK телеканалида эфирга узатилувчи "Ассалом, Япония!" дастурида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид видеорепортаж тақдим этилди.

Унда юртимизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида туризмни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, сайёҳлар учун яратилаётган қулайликлар, виза режимининг бекор қилиниши каби ижобий ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистоннинг дунёга юз тутаётгани ҳақида сўз юритилади.

Видеолавҳада Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан бири Самарқандга алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу ўринда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм университети фаолиятига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, кўрсатувда Самарқанддаги тарихий обидаларни таъмирловчи кишилар билан учрашув ҳақида сўз бориб, бугунги кунда бундай кадрлар атиги 10 нафарни ташкил қилиши таъкидланган. Япония телеканали дастурида ўзбек халқининг меҳмондўстлигига алоҳида урғу берилган. Бундан ташқари, шаҳарларимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янги меҳмонхоналарнинг қурилишини хорижий сайёҳлар учун яратилаётган қулайлик сифатида қайд этилган.

Телерепортаж якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов японияликларни Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорлаган.

NHK телекналининг яна бир видеолавҳасида Тошкент шаҳридаги метрополитен ҳақида сўз боради. Метро қурилиш тарихи, бир кунда 23 минг киши метродан фойдаланиши таъкидланган. Бекатлар орасидан “Алишер Навоий”, “Косманавтлар” ва “Ўзбекистон” бекатларига алоҳида эътибор қаратилиб, пойтахт метросида ҳар бир бекатнинг ўзига хослиги қўшимча қилинган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар