Инфографика: Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари

Инфографика: Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) инфографикасида Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари баҳосининг дастлабки ҳисоб-китоблари методикаси ва тузилиши келтирилган.

МИХ ҳисоб-китобининг асосий мақсади камбағал ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни аниқлаш ва уларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлашдан иборат.

Минимал истеъмол харажатларини аниқлаш жуда мураккаб ва вақт талаб қилувчи вазифадир.

Мисол учун, Россияда яшаш қиймати ва энг кам иш ҳақини аниқлаш учун 10 йил вақт кетди.

МИХ 2019 йилда ўрганилган 10 минг уй хўжаликларининг истеъмол хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бутун республика учун белгиланади.

МИХни ҳисоблаш ишлари Жаҳон банкининг халқаро экспертлари билан биргаликда олиб борилди.

МИХни ҳисоблаш халқаро миқёсда тан олинган ҳисоблаш методологиясига асосланган бўлиб, дунёнинг аксарият мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан камбағалликка қарши курашишда кенг қўлланилади.

Уй хўжаликларининг ҳар бир аъзосига ўртача минимал истеъмол харажатлари 440 000 сўмни ташкил қилди (озиқ-овқат - 69% ва ноозиқ-овқат - 31%).

Ҳисоблаш аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари учун ўртача минимал харажатлар сметасига асосланади.

Ўзбекистонда МИХ даражаси (440 минг сўм) аҳоли жон бошига ЯИМ даражасининг 27% ни ташкил этади. Таққослаш учун, Қозоғистонда бу кўрсаткич 11%, Туркияда 17%, Россияда 19% ни ташкил этади.

МИХни ҳисоб-китоби асосида аҳолига давлат томонидан тўланадиган тўловлар даражасини аниқлаш ҳукуматнинг фикрлар асосида қарор қабул қилиш усулидан фактлар ва эмпирик натижаларга асосланган усулга ўтиш ниятидан далолат беради.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар