Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 25,8 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 25,8 трлн сўмни ташкил этди

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-февраль ойларида чакана савдо товар айланмаси 25,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан 5,0 фоизга ўсди.

Йирик корхоналарнинг товар айланмаси 3,8 трлн. сўмни (ўсиш суръати 5,8 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 21,9 трлн. сўмни (ўсиш суръати 4,9 фоиз), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 2 трлн. сўмни (2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан 2,8 фоизга камайган) ташкил этди.

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-февраль ойларида чакана савдо товар айланмаси 25,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан ўсиш суръати 5,0 фоизни ташкил этди.

Республика чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 21,8 фоиз улуш билан 5,6 трлн. сўмни ташкил этди. Республика чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни Сирдарё вилояти 1,9 фоиз улуш билан 478,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Республика чакана савдо товар айланмасида деярли барча вилоятларда ўсиш суръатлари кузатилиб, асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига (85,0 фоиз) тўғри келди. Йирик корхоналар савдо айланмаси улушида, корхоналар улгуржи савдога ўтиб кетаётганлиги сабабли, ўтган ойга нисбатан кескин камайиш кузатилди (15,0 фоиз).

Чакана савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўғри келиб, мазкур ҳажм 2020 йил январь-февраль ойлари якунига кўра, 21,9 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-февраль ойларига нисбатан 4,9 фоизга ўсган. Жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 85,0 фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таққосланганда, Сирдарё (96,1 фоиз), Қашқадарё (95,4 фоиз), Тошкент (91,4 фоиз), Сурхондарё (91,4 фоиз), Навоий (89,4 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (89,7 фоиз) юқори бўлган.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar